O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАФУРЖА

Tasnif: ТжРСда бундай равиш келтирилмаган. Асли 'билан' маъносини ифодалайдиган тожикча ба олд кўмакчиси (ТжРС, 39), 'пастда' маъносини англатадиган фурў равиши (ТжРС, 414), 'ўрин' маъносини англатадиган '(о отидан (ТжРС, 516) таркиб топтан бўлиб, ўзбек тилида ру қисми таркибидаги ў товуши ташланган, қо кисмидаги о(а) товуши а товушига алмаштирилган. Бу равиш 'шошилмасдан', 'ўз вақтида' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 85).