O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАХТИЙОР

Tasnif: Бу тожикча сифат асли вахт ва йор (ТжРС, 145) отларидан [бахтийар] тарзида тузилган бўлиб (ПРС, 60), хтй товушларини айтиш қийин бўлгани сабабли тй товушлари оралиғига тожик тилида и товуши киритилган (ТжРС, 51). ТжРСда ёрй отига берилган 'дўстлик', 'ҳамрохлик' изохларидан (146) аёнки, ёр оти дўст', 'ҳамроҳ' маъносини, шунга кўра бахтиёр сифати 'бахт ҳамроҳ бўлган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 85).