O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАШАРТИ

Tasnif: Бу шарт боғловчиси асли ба шарте ки шаклига эга (ТжРС,452); ўзбек тилига тожикча ба олд қўмакчисини (ТжРС, 39) 'талаб- таклифлар’ маъносини англатадиган арабча шарт отига (АРС, 399) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, охирига аниқлик маъносини ифодалайдиган э(и) ёйи вахдатни ("Форс тили", 113) қўшиб тузилган. Асли 'шарти шуки' маъносини англатиб (ТжРС, 452), ўзбек тилида 'агар', ’мабодо’ маъносини ифодалайди (ЎТИЛ, I, 87).