O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҲАМ

Tasnif: Ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган бу равиш баҳам кўр- феъли таркибида қатнашади. Тожик тилида ба ҳам шаклида ажратиб ёзилиб (ТжРС, 53), ўзбек тилида кўшиб ёзилади. Асли 'билан' маъносини ифодалайдиган ба олд кўмакчисини (ТжРС, 39) 'тенг' маъносини англатадиган ҳам сифатига (ПРС, _ 594) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб 'биргалиқда' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 90).