O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҲРАМАНД

Tasnif: Бу сифат 'манфаат', 'хузур' маъносини англатадиган тожикча баҳра отига (ТжРС, 54) 'эга бўлиш' маъносини ифодалайдиган -манд қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'манфаат кўрган', 'фойдаланган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 91). Бу сифат билан ўзбек тилида баҳраманд бўл-, баҳрамаяд қил- феъллари ҳосил қилинган.