O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЧА

Tasnif: ’Сарвлар оиласига мансуб, игнабаргли, доим яшил дарахт’. Янги йил байрамига ўрмондан арча кесиб келинади. Бу от қадимги туркий тилда сарв дарахтининг бир турини англатган ард сўзидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ча қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 182); кейинчалик қатор келган уч ундошдан (рдч) орадагиси айтилмайдиган бўлган; ўзбек тилида а унлилари ӓ унлиларига алмашган: ард + ча = ардча > арча > ӓрчӓ.