O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАМОҚ-ЙАСҚОҚ

Tasnif: ’ямалган-чатилган’. Тахмонга ямоқ-ясқоқ кўрпалар тахлаб қўйилган. Ушбу жуфт сўзнинг иккинчи қисми ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Бу сифат асли қадимги туркий тилдаги йаса- феълининг ’тузат-’ маъносидан -қ қўшимчаси билан ясалган отдан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги а унлиси талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундошлари таъсирида улар орасидаги а унлиси â унлисига алмашган: (йаса- + қ = йасақ) + ақ = йасақақ > йäсқâқ.