O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАНА

Tasnif: ’такроран’, ’тағин’. Ўртоқ Бақоев яна бир пиёла чой сўради (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз қадимги туркий тилда ’қайт-’ маъносини англатган йан- феълига -а равишдош ясовчисини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 115; Девон, III, 33; ДС, 231); кейинчалик бу равишдош шакли равишга айланган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: йан- + а = йана > йäнä.