O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕТАВФИҚ

Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) асли 'мослашиш' маъносини англатадиган арабча тавфиқ отига (АРС, 902) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ТжРСда 'баҳаё', 'уятсиз' маъносини англатиши айтилган (65), ЎТИЛда бу маъно иккинчи ўринда борилиб, асосий деб 'Оллога ишонмайдиган', 'диний ақидаларга амал қилмайдиган' маъноси келтирилган. Асли тавфиқ отининг 'динга эътиқод килиш' маъноси ўзбек тилида юзага келган (ЎТИЛ 1,405).