O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕФОЙДА

Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'наф', 'манфаат' маъносини англатадиган арабча фоидат отига (АРС, 615) -т товушини (от ясовчи қўшимчасини) ташлаган холда (ТжРС, 412) қўшиб тожик тилида хосил қилинган (ТжРС, 66); ўзбек тилига фоида оти таркибидаги и товуши й товушига алмаштириб олинган, шунга кўра бефойда сифати ҳам й ҳарфи билан ёзилади. Бу сифат 'наф, манфаат, даромад келтирмайдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,107).