БЕҲАФСАЛА
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе-
олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'бирор фаолиятга бўлган майл, истак' маъносини англатадиган арабча ҳавсала отига (АРС, 495) қўшиб ҳосил қилинган (ТжРС, 69) бўлиб, ўзбек тилида с товуши олдидаги в товуши ф
товушига алмаштирилган. Бу сифат 'бирор фаолиятни бажаришга истаги
йўқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 109).