O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОДРИНГ

Tasnif: Бу от ТжРСда бодрит шаклида келтирилиб (75), бодиринг шаклига ҳавола қилинган, "огурец" деб изоҳланган (74). Будагов луғатида бодринг шаклида келтирилиб, 'қовунга ўхшаш сариқ рангли мева' ва "огурец" деб изохданган (ССТТН, I, 220). ПРСда [бадранг] шаклида келтирилган от 'цитрус ўсимликларидан бири' деб таъкидланган (53). Кўринадики, бодринг шакли бодиринг шаклинннг иккинчи бўғинидаги и товушини айтмаслик натижасида юзага келган. Асли бодиранг товуш таркибига эга бўлган бу от боди ва 'бўёқ' маъносини англатадиган ранг қисмларидан ташкил топган, иккинчи бўғиндаги и товуши таъсирида учинчи бўғиндаги а товуши и товушига алмашган: бодиранг —> бодиринг; боди қисми асли 'янги', 'ажайиб' маъносини англатадиган арабча бадеъ сифати бўлиб (АРС, 40), бу сифатнинг таркибидаги а товуши о(а) товушига, касрали айн товуши и товушига алмаштирилган (ЎТИЛ, I, 62), кейинчалик бу и товуши айтилмай кўйган: бадеъранг —* бодиринг —* бодринг.