O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЛИШ

Tasnif: Бу от ПРСда [балеш] шаклида келтирилиб, 'ёстик' маъносини англатиши (57); кейинги сахифада [балешт] шаклида келтирилиб, 'ёстиқ' маъносини англатиши (58) айтилган; [балешт пошти] мисоли келтирилиб, маъноси "валик (тахты)" деб изоҳланган. ТжРСда болишт шакли келтирилиб, болин шаклига хавола қилинган; у ерда болт оти 'бошучи', ёстиқ' маъноларини англатиши айтилган (77). Юқоридаги маълумотларни қиёслашдан маълум бўладики, бу от боли- асосига -н, -шт, -ш қўшиб хосил қилинган. ТжРСнинг 543- саҳифасида -иш қўшимчаси келтирилиб, феълнинг хозирги замон асосидан отдош шаклини ҳосил килиши таъкидланган. Шу қўшимчага берилган изоҳга суяниб болиш оти асли 'ўс-1, 'кўтарил-' маъносини англатадиган тожикча болидам феълининг (ТжРС, 77) бол ҳозирги замон асосига -иш қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейиш мумкин. Болиш оти асли ҳар кандай ёстиқ эмас, 'ғўлага ўхшаш думалоқ ёстик'ни англатади (КРС, 105: балиш — "подушка в виде валика").