O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЛОХОНА

Tasnif: Бу тожикча от 'тепадаги' маъносини англатадиган боло сифати билан (ТжРС, 77) 'уй', ’бўлма’ маъносини англатадиган хона отидан (ТжРС, 126) тузилган бўлиб, асли 'бир қаватли бинонинг устига қурилиб,ўтин-чўп, ортиқча нарсалар сакланадиган иккинчи қават' маъносини англатади (ТжРС, 77; ЎТИЛ, I, 129). Ўзбек сўзлашув тилида бу от иккинчи бўғинидаги о товушини ташлаб балхона тарзида хам айтилади. Ўзбек тилида бу отдан болхонали сифати ҳосил қилинган.