O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОТИР

Tasnif: Бу сифат мўғилча бўлиб, баҳодур шаклига эга; тожик тилига шу шаклида олинган бўлиб, 'паҳлавон', 'жасур' маьноларини англатади (ТжРС, 53). Бу сифат тожик тилидан ўзбек тилига у товушини и товушига алмаштириб олиган: баҳодур —■> баҳодир (ЎТИЛ, I, 90); кейинчалик юз берган мураккаб товуш ўзгаришлари натижасида ботир шакли юзага келган (ССТТН, I, 218). Ўзбек тилида ботир сифати 'жасур', 'довюрак' маъносини англатади. Бу сифат билан ўзбек тилида ботирлан- феъли, ботирларча равиши ҳосил қилинган.