O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОҒДОР

Tasnif: Бу тожикча сифат боғ отига (ТжРС, 83) 'эга бўл-' маъносини англатадиган доштан феълининг дор ҳозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида 'боғлар кўп' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 142). Бу сифатдан ўзбек тилида боғдорчилик оти ҳосил қилинган бўлиб, 'мевали дарахт ниҳолларини етиштириш билан шуғулланадиган соҳа’ маъносини англатади.