O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАПАСҚИ

Tasnif: ’бўйи паст ва эни кенг’. .. чал тарафдаги ясси тоглар этагида я п а с қ и битта оқ уй кўринди (Ғайратий). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’энига ва ёнига кенг’ маъносини ифодаловчи йалп тасвир сўзидан -а қўшимчаси билан ясалган феълдан -з қўшимчаси билан ясалган отга -қы қўшимчасини қўшиб ясалган, кейинчалик л ундоши талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида қ ундоши олдидаги з ундоши с ундошига, биринчи, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(йалп + а = йалпа-) + з = йалпаз] + = ялпазқы > йапазқы > йäпäсқи.