O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГИЙОҲВАНД

Tasnif: Бу от тожик тилида 'наша', 'кўкнори ' (наркотик моддали ўсимлик) маъносини англатадиган гийоҳ отига (ТжРС, 102; ЎТИЛ, I, 190) 'боғлан-' маъносини англатадиган бастан феълининг банд ҳозирги замон асосини (ТжРС, 51, 44) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'наркотик моддаларни истеъмол қиладиган', 'наркоман' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 190). Бу от таркибидаги б товуши ўзбек тилида в товушига алмаштирилган; ҳ товуши эса кўпинча айтилмайди.