O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАРОҚСИЗ

Tasnif: ’бирор нарсага ёки бирор мақсадда ишлатиб бўлмайдиган’. Кўчат вақтида экилмаса, я р о қ с и з бўлиб қолади. Бу сифат асли қадимги туркий тилда ’яроқли бўл-’, ’бирор мақсадга хизмат қил—’ маъносини англатувчи йара— феълидан —ғ қўшимчаси билан ясалган отга (ДС, 239) -сыз қўшимчасини қўшиб ясалган (ПДП, 385); кейинчалик ғ ундоши қ ундошига алмашган, сўнгра биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йара- + ғ = йарағ) = сыз = йарағсиз > йäрâқсиз.