O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛХАН

Tasnif: Бу от ПРСда [голхан] шаклида келтирилиб, 'ҳаммомнинг ўт ёқиш жойи' маъносини (426), ТжРСда гулхан шаклида келтирилиб, "1) костёр, 2) углубление в земляном полу для разведения огня” маъносини (107), ЎТИЛда ҳам гулхан шаклида келтирилиб, 'йейниш ёки бирор бошқа мақсадда ўтин қалаб атайлаб ёндирилган ўт' маъносини (197) англатиши айтилган. Кўринадики, бу от асли 'ҳаммомнинг ўт ёқиладиган катта ўтхонаси'ни англатган; бундай кучли олов билан ҳаммом тагидан иситилган, шунга кўра ҳаммом ўтхонаси чуқур тупрок ўрада жойлашган; демак, гулхан оти 'тупроқ', 'ер' маъносини англатадиган [гел\ —» гул оти билан (ПРС, 425) 'чуқурлик1, 'ўра' маъносини англатадиган хан отидан тузилган бўлиб (Қиёсланг: хандақ: ЎТИЛ, II, 315), 'чуқур тупроқ ўра' маъносини англатган дейиш мумкин. 'Олов ёқиладиган ўра' маъноси асосида кейинчалик 'кучли ёлкин (аланга) берадиган олов' маъноси ўсиб чиққан.