O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУРЗИ

Tasnif: Бу от ПРСда [горз] ва [горзе] шаклларида (421), ТжРСда гурз шаклида (109), .ЎКААҚЛда хам гурз шаклида (169), ЎТИЛда эса гурзи шаклида (I, 200) келтирилган. Кўринадики, бу от ўзбек тилига форсча горзе шакли охиридаги э(е) товушини и товушига алмаштириб олинган. Бу от 'чўкмор' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 200). Бу отнинг гурз шакли мавжуд эканлиги гурзи охиридаги и кисми қўшимчага тенг эканини кўрсатади.