O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУРУ(Н)Ч

Tasnif: Бу от ПРСда [горондж] ва [берендж] (67) шаклларида келтирилиб, мисоллар кейингисида берилган; ТжРСда гурунч, шакли шевага хос деб (109), биринчи шаклига хавола берилган, изоҳ ва мисоллар ўша ерда келтирилган (72); ЎТИЛда бу от гуру(н)ч тарзида ёзилиб, гуруч ва гурунч шаклларида ишлатилиши кўрсатилган (I, 200), ўзбек тилининг имло луғатига хам шундай шаклда киритилган (2003, 74). Кўринадики, форс ва тожик тилларида б товуши билан бошланадиган шакл асосий ҳисобланади; ўзбек тилига эса г товуши билан бошланадиган гурунч шакли олиниб, икки хил ўзгартириш билан: а) Охиридаги ч (дж) товушини ч товушига алмаштириб гурунч шаклида, б) гурунч шакли таркибидаги н товушини талаффуз қилмай гуруч шаклида ишлатиш қабул қилинган. Бу от 'шолининг пўстлоғидан ажратиб олинган дони' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 200).