O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРАХТ

Tasnif: Бу от ПРСда [дерахт] шаклида (213), ТжРСда дарахт шаклида (116) ёзилган; демак, ўзбек тилига тожик тилидан олинган; 'тана қўйиб, шох ва новдалар чиқариб ўсадиган кўп йиллик ўсимлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 209). Сўзлашув тилида бу от охиридаги т товуши туширилиб, дарах тарзида хам айтилади.