O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРБАДАР

Tasnif: Бу сифат ПРСда [дар-бе-дар] шаклида (213), ТжРСда дарбадар шаклида (116) ёзилган; кўринадики, бу сифат ўзбек тилига тожик тилидан олинган. Асли 'эшик' маъносини англатадиган тожикча дар отини (ТжРС, 116) ба боғламаси орқали такрорлаб тузилган; форс тилида дар ба дар тарзида ажратиб, тожик тилида қўшиб ёзилади; 'эшикма-эшик дайдиб юрувчи', 'ватанидан узокда, мусофирликда, мухтожликда кезиб юрувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 209). Бу сифатдан ўзбек тилида дарбадарлик оти ҳосил қилинган.