O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРВОҚЕ

Tasnif: Бу модал 'юз бераётган', 'ҳақиқий' каби маънони англатадиган арабча воқе сифатдоши олдига (АРС,905) 'пайт' маъносини ифодалайдиган тожикча дар олд кўмакчисини (ТжРС,547) қўшиб ҳосил қилинган; 'ҳақикатда', 'ҳакиқатан' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 209). Бу бирлик ПРСда хам, ТжРСда хам келтирилмаган.