O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРҒАМЧИ

Tasnif: ’Ингичка арқон’. Қўчқор а р ғ а м ч ин и узиб кетибди. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’эш-’, ’бура-’ маъносини англатган ар- феълига (ЭСТЯ,I, 176) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -қа қўшимчасининг -ға кўринишини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан —м қўшимча билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ча қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик биринчи, иккинчи бўғинлардаги а унлиси ӓ унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси и унлига алмашган: [(ар- + ға = арға-) + м = арғам] + ча = арғамча > арғамчи.