O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРМОН

Tasnif: Бу от ПРСда [дарман] шаклида келтирилиб, 'дори', 'даволаш' маъноларини англатиши (215), ТжРСда дармон шаклида келтирилиб, 'дори', 'куч', 'мадор' маъноларини англатиши (118), ЎТИЛда дармон шаклида келтирилиб, 'қувват', 'мадор', 'куч' маъноларини англатиши (I, 211) айтилган. Кўринадики, бу от ўзбек тилига тожик тилидан 'мадор' маъноси билан олинган. Бу отдан ўзбек тилида дармонсизлик оти, дармонсизлан- феъли ҳосил қилинган, дармонга кир-, дармони қуриди иборалари тузилган.