O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАША

Tasnif: ’умр кўр-’, ’ҳаёт кечир-’. Кўп я ш а г а н билмас, кўпни кўрган билар (Маҳол). Бу феъл қадимги туркий тилдаги кўп маъноли йа:ш сифатининг ’бир йилга тенг умр’ маъносидан (ЭСТЯ, IV, 162) —а қўшимчаси билан ясалган, кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, III, 98; ДС, 246); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: йа:ш + а = йа:ша- > йäшä-.