O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАСТРУМОЛ

Tasnif: Бу от ТжРСда дастрў(й)мол тарзида ёзилган, ўзбек тилига й товуши қатнашмайдиган шакли олинган; асли даст (қ.) ва рўмол отларидан тузилган; рўмол қисми ТжРСда рўймол шаклида ёзилган, 'бошга ўраладиган мато' маъносини англатиши айтилган; рўмол оти асли 'юз' маъносини англатадиган рў(й) оти билан (ТжРС,329) мол отидан (АРС, 774) тузилган бўлиб, олдин 'юзга ўраладиган мато' маъносини, кейин бошга ўраладиган мато' маъносини англатган; шунга кўра дастрўмол оти юз-кўзни, бурунни артиш учун ишлатиладиган буюм' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 214).