O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАСТАРХОН

Tasnif: Бу от ПРСда [дастархан] шаклида (218), ЎКААҚЛга дасторхон шаклида (183) киритилган: ТжРСда дастурхон шакли хам келтирилиб (123), дастархон шаклига ҳавола қилинган (122). ЎТИЛда дастурхон шаклида (I, 214) келтирилган. Ўзбек сўзлашув тилида бу от дастирхон тарзида хам айтилади. Манбаларни қиёслаш кўрсатадики, бу отни дастархон шаклида ёзиш тўғри. ПРСда келтирилган [дастарче] отига (218) берилган кичик дастархон' изоҳидан аёнки, дастур оти асли 'устига истеъмол қилинадиган овқат қўйиладиган мато' маъносини англатади (-ча - кичрайтириш маъносини ифодалайдиган ўзбекча қўшимча). Дастар оти даст отига (к.) -ор қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, асли 'тузилган', 'тартиб топтирилган' маъносини англатган. Дастархон отининг хон қисми ПРСда хван [хан] тарзида ёзилиб, 'устига истеъмол қилинадиган овқат кўйиладиган мато’ маъносини англатиши айтилган (199); УКААҚЛда хам шундай изоҳ берилиб, 'таом' маъносини хам англатиши айтилган (660). Охирги изоҳга кўра дастархон оти 'таом билан тўлдирилган махсус мато’ маъносини англатиши аён бўлади.