O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАХМАЗА

Tasnif: Бу от 'ортиқча ташвиш, бош огриги' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 215). Бу от ТжРСга дахмаса шаклида разг таъкиди билан киритилган (124). Шунга суяниб дахмаза оти асли дахма отидан (к.) -со қўшимчаси билан (ТжРС, 542) ҳосил қилинган дейиш мумкин; унда бу от асли 'дахма қуришдек ортиқча ташвиш' маъносини англатиши аён бўлади. Ўзбек тилида бу тожикча отнинг учинчи бўғинидаги о товуши а товушига, а товушлари орасидаги с товуши з товушига алмаштирилган.