O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЕБОЧА

Tasnif: Бу от тожик тилида 'нозик ва нафис нақшлар солиб тўқиладиган ипак мато' маъносини англатадиган дибо отининг (ТжРС, 128) дебо талаффуз шаклига (ЎКААҚЛ, 187) кичрайтириш маъносини ифодалайдиган ўзбекча -ча қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 125), асли 'китобнинг ранг ва зархал билан зийнатланган бош саҳифаси' маъносини ва шундан ўсиб чиққан 'асарга ёзиладиган киска нафис муқаддима' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 217).