O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЕВОР-ДАРМИИОН

Tasnif: Бу сифат ТжРСда девордармиён шаклида қўшиб ёзилган (126), ўзбек тилида нимагадир девор қисми кейинги қисмдан чизиқча билан ажратиб ёзилиб қолган. Асли дармийон қисми ўзбек тилида мустақил ишлатилмаслигини инобатга олиб қўшиб ёзиш тўғри. Бу сифат девор (к.), 'эшик', 'уй' маъносини англатадиган дар (ТжРС, 116) ва 'ора', Ўрта' маъносини англатадиган мийон (ТжРС, 228) отларидан тузилган бўлиб, 'ўртадаги девор билан ажратилган', 'ён' маъносини англатади, девордармиён қўшни бирикмаси таркибида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 218).