O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАШИР

Tasnif: ’ўзга кўрмайдиган, топа олмайдиган жойга қўй-’. Қушбеги .. мактубни олиб, кўрпача остига я ш и р д и (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ўзгалар назаридан холи бўл-’ маъносини англатган йаш- феълидан (ДС, 246; ЭСТЯ, IV, 160) -(у)р ортгирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 161; ПДП, 386; Девон, III; 75; ДС, 247); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: йаш- + ур = йашур- > йäшир-.