O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИИДОР

Tasnif: Бу от ПРСда [дидар] шаклида чўзиқ и товуши билан (232), ТжРСда дидор шаклида қисқа и товуши билан (129), УКААКДда дийдор шаклида и ўрнига ий ёзиб келтирилган (80); хозирги ўзбек тилига шу шаклида олинган. Бу от асли 'кўр-' маъносини англатадиган дидан феълининг дид асосига (ТжРС, 128) -ор қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган; бош маъноси 'учрашув' бўлиб (ПРС, 232), 'юз' маъноси кейин пайдо бўлган (ЎТИЛ, I, 224). Бу от хозирги ўзбек тилида дийдор қўриш-, дийдорига тўй- каби бирикмалар таркибида ишлатилади.