O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОД

Tasnif: Бу от ПРСда [dad] шаклида келтирилиб, 'адолат', 'ҳақ', 'қасос', 'ёрдам сўраб қичқириш' маъноларини (206), ТжРСда дод I 'адолат'; 'ёрдам сўраб қичкириш' маъноларини (133), ЎТИЛда [ф-т] таъкиди билан '1 унд.с. Руҳий ёки жсмоний азобга чидай олмай қичкирилган қаттиқ товуш; бақириқ, фарёд. 2 кўчма Адолатсизлик ёки азоб-уқубатдан нолиб қилинган арз, шикоят, афғон' маъноларини (231) англатиши айтилган. Кўринадики, луғатларда дод ундови билан дод оти бир мақолада бирлаштириб берилган; маъно жиҳатидан умумийлик мавжуд эканига қарамай ундов билан отни луғатга мустақил киритиш тўғри.