O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОРПЕЧ

Tasnif: Ҳозир деярли ишлатилмайдиган бу от 'устига кийим-кечак буклаб ташлаб (осиб) қўйиладиган ингичка узун текис ёгоч' маъносини англатадиган дор отига (қ.) 'устини ёп-', 'ўра-' маъносини англатадиган печидан феълининг печ хозирги замон асосини (ТжРС, 304) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'дорга ташланган кийим-кечак устини ёпиш учун ишлатиладиган, одатда безакли мато' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 235).