O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУК

Tasnif: Чархнинг йигирилаётган ип ўралиб борувчи қисми' маъносини англатадиган бу от (ЎТИЛ, I, 237) ПРСда [фж] шаклида келтирилган (230); ТжРСда эса дук шаклидан дуг шаклига хавола берилган, асосий деб дуг шакли таъкидланган (139, 138). ТжРСда дуги чийра бирикмасининг "игла дикобраза" деб таржима қилинишидан маълум бўладики, дук отининг маъно таърифида 'учи ингичка тайёкча’ изоҳи берилиши лозим. Ўзбек тилида дуг шакли эмас, дук шакли асосий дейилганидан бу от форс тилидан олинганлиги аён бўлади.