O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУМБА

Tasnif: Бу от ЎТИЛга шундай шаклда [ф-т] таъкиди билан киритилиб, маъноси 'қўйнинг кет томонида, сон билан бел орасида ўсган ёғ қисми', 'одам танасининг сон билан бел орасидаги юмшоқ орқа қисми' деб таърифлангаи (I, 238). ТжРСда думба шаклидан дупба шаклига хавола қилиниб, изоҳлар ўша ерда берилган (139). ПРСда бу от араб харфлари билан терилганда н харфи билан, Кирилл харфлари билан терилганда эса м ҳарфи билан ёзилган. Демак, бу оёғнинг асл товуш таркиби дунба (дунбе) бўлиб, б товуши таъсирида унинг олдидаги н товуши м товушига алмашган. Думба оти билан ўзбек тилида думба-жигар жуфт оти тузилган бўлиб, 'думба ёғи ва жигардан тайёрланган овқат' маъносини англатади.