ЖИГАРБ АНД
Tasnif: Бу от 'ўт (сафро) ишлаб чиқарадиган аъзо' маъносини
англатадиган тожикча жигар (чигар) отига (ТжРС, 514) 'боғла-' маъносини англатадиган бастан феълининг (ТжРС, 51) банд ҳозирги замон асосини (ТжРС,44) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'энг яқин туғишган қариндош'
маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 277).