O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕ

Tasnif: ’истеъмол қил-’, ’овқатлан-’. Дарахтнинг мўртини қурт е й д и (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл аввал йи- (ПДП, 387), кейинроқ йе- (Девон, III, 74; ДС, 252) шаклларига эга бўлиб, ўзбек тилида худди шу шакллари сақланган, лекин адабий тил учун йе- шакли танланган, жонли сўзлашувда эса кўпинча йи- шакли ишлатилади. Бу феълнинг дастлабги шакли йей- (< йий-) бўлиб (ЭСТЯ, I, 334), кейинчалик сўз охиридаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган (Бу ундош айрим сўзлар таркибида кўринади: йейишли, йейимли сўзлари изоҳига қаранг).