O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАРЧЎВ А

Tasnif: Бу от 'сариқ' маъносини англатадиган тожикча зард сифати билан 'дарахт' маъносини англатадиган чуб отидан (ТжРС,448) тузилган бирикмага -а қўшимчасини (ТжРС,543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилида зард қисми охиридаги д товуши айтилмай қўйган, б товуши в товушига алмашган. Бу от 'овқатга (паловга) сарғиш ранг бериш учун доривор сифатида солинадиган тропик ўсимлик илдизи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 301).