O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕЛИН

Tasnif: ’ҳайвонда сут тўпланадиган аъзо’. Югуриб бориб, сигирнинг е л и н и н и ушласам, жуда пучайиб қолибди (Ҳамид Ғулом). Бу от қадимги туркий тилдаги ’шиш-’ маъносини англатган йел- феълидан (ЭСТЯ, IV, 180) -(и)н қўшимчаси билан ясалган: йел- + ин = йелин. Бу сўз асли ’шишадиган аъзо’ маъносини билдирган бўлиб, ’сут тўпланадиган аъзо’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.