O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕЛКА

Tasnif: ’гавданинг бўйиндан қўлгача қисми’. Бири ҳокимнинг ч ап елкасига, иккинчиси ўнг елка- сига қимматбаҳо оғир тўнларни илди (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги кўп маъноли йе:л (< йа:л) отининг ’ёл битадиган жой’ маъносидан (Девон, III, 175) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ка қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 86); кейинчалик е: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган: йе:л + ка > йелка.