ИҒВОГАР
Tasnif: Бу сифат 'адаштириш, нотўғри йўлга чалғитиш мақсади
билан тарқатилган уйдирма' маъносини англатадиган арабча иғво отига (АРС, 575) тожикча -гар қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'иғво таркатувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,346).