O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕЛКАН

Tasnif: ’кемада шамол келиб урилиши учун хизмат қиладиган катта чодир’. Қадимда кемалар эшкак ва йелкан ёрдамида ҳаракатга келтирилар эди. Бу от ’шамол’ маъносини англатувчи йел отидан -ка қўшимчаси билан ясалган феълга -н қўшимчасини қўшиб ясалган: (йел + ка- = йелка-) + н = йелкан. Бу сўз таркибини йел отидан -(и)к қўшимчаси билан ясалган феълга -(а)н қўшимчасини қўшиб ясалган деб талқин этиш ҳам мавжуд (Гулямов А.Г. Проблемы исторического словообразования узб. языка. Автореф. дисс. докт. фи — лол. наук. Ташкент: 1955, 29). Бунда қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай кўйган бўлади: (йел + ик = йелик-) + ан = йеликан > йелкан.