O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЕМ

Tasnif: ’ҳайвонларга бериладиган дон’. Жуман ота отининг е м тўрвасига икки ҳовуч арпа солиб тур- ганда .. (Сайид Аҳмад). Бу сўз қадимги туркий тилда йе- феълининг йей- шаклидан -(и)м қўшимчаси билан ясалган (ДС, 253); кейинчалик йи товушлари талаффуз қилинмай қўйган: йей- + им = йейим > йе[йи]м > йем (ДС, 255) . Иккинчи тур изоҳга кўра бу от йе- феълига тўғридан тўғри -м қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, I, 334): йе- + м = йем. Бу от асли ’ейиладиган нарса’ маъносини англатган (ДС, 253, 255), ҳозирги маъноси маънода торайиш воқе бўлиши билан юзага келган.