O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАВУШ

Tasnif: Бу от асли кафш товуш таркибига эга бўлиб (ПРС, 402) ўзбек тилига ф товушини в товушига алмаштириб, вш товушлари оралигига и товушини киритиб қабул қилинган; 'бошлиғи каттиқ чарм билан тикилган оёқ кийими' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 357). Ўзбек сўзлашув тилида бу от таркибидаги а товуши в товуши таъсирида о(а) айтилади.