O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАЛЛАВАРАМ

Tasnif: Бу тожикча сифат 'бош' маъносини англатадиган калла оти билан (ТжРС, 176) 'шиш-' маъносини англатадиган варамидан феълининг варам ҳозирги замон асосидан (ТжРС, 89) тузилган бўлиб, асли 'боши шишган' маъносини, кейинчалик шу маънодан ўсиб чиққан 'мияси яхши ишламайдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,361).