КАЛЛАК
Tasnif: Бу от тожик тилида 'бош' маъносини англатадиган калла
отига (ТжРС, 176) кичрайтириш маъносини ифодалайдиган -к
қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'дарахтнинг учи кесилган шохлари' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 361). Бу от билан ўзбек тилида каллакла- феъли ясалган.